date

Мбаппе ҳакамларни танқид қилди ва уларни масхара қилди

Мбаппе ҳакамларни танқид қилди ва уларни масхара қилди

Килиан Мбаппе Испания Ла Лигасида “Валенсия”га қарши сафар ўйинида ҳакамлар қарорларидан кескин норози бўлди. DAZN камераларида юлдузли ҳужумчининг арбитрлар билан баҳси ҳам қайд этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Эпизодлардан бирида Мбаппе тўртинчи ҳакамдан офсайд нега қўйилганини тушунтириб беришни талаб қилди: “Бу ерда қандай офсайд бўлиши мумкин? Менга изоҳ керак”, деди у.

Тўртинчи ҳакам эса вазият камерада “баҳсли кўринаётгани”ни айтиб, “Кечирасиз, буни ичкарида муҳокама қиламиз”, дея жавоб қайтарди.

Мбаппе бу таклифни қабул қилиб, туннель томонда ҳам тушунтириш сўради: “Майли, унда ичкарига кирамиз ва тушунтирасиз, чунки мен тушунмадим”, деди ҳужумчи.

Танаффус пайтида франсуз футболчи яна ўша эпизод бўйича изоҳ олишга уринди, бироқ ҳакам томони у билан мулоқот қилишдан тийилди.

Мбаппе бундан ранжиб, ҳакамга: “Муҳокама қиламиз дейсиз, лекин ҳатто менга қарамайсиз. Ичкарида гаплашамиз дегандингиз, мен шу ердаман, сиз эса гапирмаяпсиз”, дея эътироз билдирди.

Тўртинчи ҳакам танаффусда ҳам сукут сақлагач, Мбаппе Эдуардо Камавингга франсуз тилида юзланиб, ҳакамларни “Масхарабозлар” деб атагани айтилади.

Учрашув якунида “Реал” сафарда “Валенсия”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе ҳакамларни танқид қилди ва уларни масхара қилди