date

Спаллетти ҳакамлик муаммосини кинояли ишора билан кўрсатди

Спаллетти ҳакамлик муаммосини кинояли ишора билан кўрсатди

"Ювентус" бош мураббийи Лучано Спаллетти ўйиндан кейинги интервью пайтида ҳакамлик талқинлари мавзусига тўхталар экан, ноодатий эпизод билан эътибор қозонди. Мутахассис қайси даражадаги тўқнашув қоида бузилиши сифатида баҳоланиши, қайси ҳолатда эса ўйинни давом эттириш кераклиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Спаллетти журналист аёлнинг розилиги билан аввал унинг қўлини енгил ушлаб кўрди, сўнг елкасидан ўпиб қўйди. Мураббий шу орқали майдондагидек, ҳар қандай контакт ҳам вазиятга реал таъсир кўрсатмаслигини урғуламоқчи бўлди.

"Бу контакт, лекин у ҳеч қандай таъсир қилмайди", дея изоҳ берди Спаллетти.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни "Ювентус" "Латсио" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Турин клуби ҳозирда А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Спаллетти ҳакамлик муаммосини кинояли ишора билан кўрсатди