date

Раванелли VAR туфайли футбол қиёфаси ўзгарганини айтди

Раванелли VAR туфайли футбол қиёфаси ўзгарганини айтди

«Ювентус» ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Фабрицио Раванелли Италия клублар мусобақаларида VAR тизими қандай ишлаётгани ҳақида фикр билдирди. Мутахассис ҳозирги вазиятдан кўнгли тўлмаётганини яширмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Раванеллининг таъкидлашича, футбол «таниш бўлмай қолган» ва айнан Италияда VARдан фойдаланиш услуби энг кўп саволлар уйғотмоқда. Унинг фикрича, Европанинг бошқа мамлакатларида тизимга бошқача ёндашилади, ҳозирги тартиб эса майдондаги айрим футболчиларга вазиятдан осон «фойдаланиш» имконини бериб қўймоқда.

Шунингдек, у бугунги ҳакамлик стандартлари ҳам юқори эмаслигини қайд этди: ҳакамларни доим алдашга уринишлар кўпайган, авваллари эса уларга нисбатан ҳурмат кучлироқ бўлган. Раванелли ўтмишдаги айрим ҳакамларни эслаб, ўша даврдаги профессионаллик ўйин ривожига бевосита таъсир қилганини қўшимча қилди.

Маълумот учун, жорий мавсум бошидан Италияда ҳакамлар VAR бўйича қарорларни жонли эфирда эълон қилиб келмоқда — бу шаффофликни ошириш ва ҳакамликка бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилган. Шунга қарамай, ОАВ ҳамда мухлислар орасидаги танқидлар ҳануз тўхтагани йўқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Раванелли VAR туфайли футбол қиёфаси ўзгарганини айтди