Томас Франк ҳуштаклар фонида мухлислардан ёрдам сўради

«Тоттенҳем» мухлислари жамоанинг омадсиз натижалари сабаб бош мураббий Томас Франкни тез-тез ҳуштакбозлик билан қарши олмоқда. Лондон клуби АПЛ турнир жадвалида ҳозирча 15-ўринда бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, мутахассис стадиондаги муҳитни ўзгартириш учун мухлисларни жамоани қўллаб-қувватлашга чақирди. Франкнинг айтишича, айнан оғир паллаларда трибунадаги туртки футболчиларга янада кўпроқ керак бўлади.
«Мухлислар? Биз уларга жуда муҳтожмиз. Ишлар кўнгилдагидек кетмаётганида, уларнинг қўллаб-қувватлаши янада муҳим. Эртага мухлислар жамоани қўллаб-қувватлаши ниҳоятда зарур. Албатта, бунинг учун биз ҳам ниманидир кўрсатишимиз шарт. Агар мухлислар майдонда югураётган, курашаётган ва бор кучини бераётган жамоани кўрса, ўша сеҳрли лаҳзалар туғилади», — деди Франк матбуот анжуманида.
«Тоттенҳем» 10-феврал, сешанба куни ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!