
УЕФА 3 март куни "Барселона"нинг 10 нафар футболчисини допинг назоратидан ўтказди. Херард Пике, Серхи Роберто, Хавьер Маскерано, Хорди Алба, Иван Ракитич, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста, Луис Суарес, Неймар ҳамда Лионел Месси таҳлил учун қон ва пешоб топширган.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА Чемпионлар лигасида иштирок этадиган клубларнинг футболчиларини назоратдан ўтказиб туради. "Барселона" 1/8 финалда "ПСЖ"га қарши жавоб ўйинида майдонга тушиши лозим. Биринчи учрашувда каталонияликлар сафарда 0:4 ҳисобида мағлубиятга учрашган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар