Кейн «Бавария»да иккинчи ўрин билан фарқ яхши, деди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн жамоанинг яқин истиқболи ҳақида фикр билдирди. Мюнхенликлар мавсумнинг энг муҳим қисмига учта мусобақада бирдек кириб бормоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кейннинг айтишича, турнир жадвалида иккинчи ўриндаги рақибдан сезиларли устунлик бор, бироқ бундай фарқ тезда қисқариб кетиши ҳам мумкин. У бuni ўтган ҳафта натижалари яна бир бор кўрсатганини таъкидлади.
Шунингдек, ҳужумчи мавсум бошидан бошлаб феврал—март ойларига келиб жароҳатларсиз ва юқори ўринларда бўлиш мақсади қўйилганини эслатди. Ҳозирча «Бавария» Бундеслигада пешқадам, Германия кубоги учун курашни давом эттирмоқда ва Чемпионлар лигасида чорак финалга чиқди.
Кейн бу ҳолатни жамоа учун ижобий белги деб баҳолади: энди мавсумнинг ҳақиқий синовлари бошланиши, олдинда эса янада кўпроқ меҳнат қилиб, ким «Бавария»ни қувиб етишга қодирлигини кўриш кераклигини қайд этди.
Ҳозирда «Бавария» ҳисобида 54 очко бор, Дортмунднинг «Боруссия»си 48 очко билан иккинчи ўринда. Кейн эса Бундеслигада тўпурарлар пойгасида 24 гол билан етакчилик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!