Эдин Джеко «Шальке» сафида дубл қайд этди

Босниялик ҳужумчи Эдин Джеко футболчилик фаолиятидаги ёши катталигига қарамай, гол уриш маҳоратини йўқотмаганини кўрсатмоқда. Янги жамоаси — «Шальке» сафидаги илк ўйиндаёқ ҳисобни очган форвард бу сафар Дрезденнинг «Динамо»си дарвозасига икки бор йўл топди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ Джеконинг дубли «Шальке»га ғалаба келтирмади: учрашувнинг сўнгги 12 дақиқасида мезбонлар вазиятни ўзгартириб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Натижада «Шальке» Германиянинг иккинчи кучли лигасида турнир жадвалидаги пешқадамликни «Дармштадт»га бой берди. Кейинги турда «Шальке» «Хольштейн»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг