date

«Ан-Наср» Роналдунинг икки талабини бажариб, бойкотни якунлади

«Ан-Наср» Роналдунинг икки талабини бажариб, бойкотни якунлади

Криштиану Роналду норозилик сифатида бошлаб юборган бойкотини тўхтатмоқда. Кутилишича, португалиялик юлдуз дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

A Bola хабарига кўра, Роналду томонидан бўлган босим фонида «Ан-Наср» раҳбарияти икки масалада ён берди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Шунингдек, Роналдунинг спорт бўлимидаги яқин одамлари — Жозе Семеду ва Симао Континьо — ваколатларини қайта тиклади. Аввалроқ бу икки функционер қишки трансфер кампанияси жараёнида муҳим роль ўйнай олмаганди.

Ҳозирда «Ан-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» Роналдунинг икки талабини бажариб, бойкотни якунлади