«Интер» ва «Ювентус» Бундеслигадаги ҳимоячи учун курашади

Германиянинг «Вольфсбург» клуби ҳимоячиси Константинос Кульеракис А Серияда фаолиятини давом эттириш имкониятига эга. Calciomercato хабарига кўра, унга Италия грандлари жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, 22 ёшли юнон футболчисини «Ювентус» ҳамда «Интер» ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Эҳтимолий трансфер қиймати 30–45 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Кульеракис «Вольфсбург»га 2024 йил ёзида келиб қўшилган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган.
Жорий мавсумда ҳимоячи 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг