date

Элдор Шомуродов 21-тур рамзий жамоасида: у яна борлигини исботлади...

Элдор Шомуродов 21-тур рамзий жамоасида: у яна борлигини исботлади...

Машҳур статистик платформа Sofascore Туркия Суперлигасининг 21-тури якунларига кўра рамзий жамоани эълон қилди. Қувонарлиси, «Истанбул Башакшеҳир» ҳужумчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳам ушбу рўйхатдан ўрин олди.

21-турда «Башакшеҳир» сафарда «Эюйпспор» билан тўқнаш келиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда ҳал қилувчи, ғалаба келтирган гол айнан Шомуродов ҳисобига ёзилди. Шу тариқа, форвард навбатдаги бор жамоасига қимматбаҳо уч очко олиб берди.

Элдорнинг жорий мавсумдаги кўрсаткичи ҳам жуда таъсирли: у чемпионатда 15 та гол ва 4 та ассист қайд этиб, ҳозирча «15+4» натижа билан тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб турибди. Содда қилиб айтганда, ҳимоячилар учун “тунги смена” ҳали тугамади.

Sofascore талқинида 21-тур рамзий жамоаси (баҳолар билан)

Рамзий жамоадаги футболчилар ва уларнинг тур баҳоси қуйидагича:

Ҳужум:

  • Г. Ялчин — 8.9 («Аланьяспор»)

  • П. Онуачу — 8.5 («Трабзонспор»)

  • Д. Агйеи — 8.8 («Коньяспор»)

Яримҳимоя:

  • К. Актюркоглу — 8.9 («Фенербахче»)

  • Э. Шомуродов — 8.0 («Истанбул Башакшеҳир»)

  • О. Кёкчю — 8.0 («Бешикташ»)

  • Б. А. Йылмаз — 8.9 («Галатасарай»)

Ҳимоя:

  • А. Батагов — 8.2 («Трабзонспор»)

  • Хэлитон — 8.0 («Гёзтепе»)

  • Д. Санчес — 7.8 («Галатасарой»)

Дарвозабон:

  • Ж. Йылмаз — 9.9 («Эюйпспор»)

Шомуродовнинг рамзий жамоага киритилиши ҳам унинг ҳозирги формаси, ҳам «Башакшеҳир»даги роли нақадар катта эканини яна бир бор кўрсатди. Энди эса мухлислар кутган савол битта: Элдор шу суръатни ушлаб турса, мавсум охирида “15+4” эмас, янада баланд рақамлар кўрамизми?

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Элдор Шомуродов 21-тур рамзий жамоасида: у яна борлигини исботлади...