date

Карвахал «Реал Мадрид» ундан воз кечди деб ўйламоқда

Карвахал «Реал Мадрид» ундан воз кечди деб ўйламоқда

Ҳимоячи Дани Карвахал фаолиятидаги энг оғир даврлардан бирини бошдан кечирмоқда. Radio Marca эфирида 34 ёшли футболчининг ўйин амалиёти етишмаётганидан норози экани, айниқса мундиаль яқинлашаётган бир пайтда бу ҳолат уни ташвишга солаётгани муҳокама қилинди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манба маълумотига кўра, Карвахал «Реал» клубида энди унга ишонч камайганини сезмоқда ва шартнома узайтирилмаслиги мумкин, деб гумон қилмоқда. Ҳозирча келишувни янгилаш бўйича аниқ музокаралар йўқ, Дани эса аввал ҳам Мадрид клубида тажрибали ўйинчилар билан шунга ўхшаш вазиятлар кузатилганини эслайди.

Карвахал 2012/2013 йилги мавсумда «Байер» сафида ижара асосида ўйнаган. Қолган йилларда эса у фақат «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Карвахал «Реал Мадрид» ундан воз кечди деб ўйламоқда