
Ўзбекистонлик спортчилар 2-5 март кунлари ҳар йили АҚШнинг Оҳайо штатида бўлиб ўтадиган машҳур Arnold Sports Festival спорт мусобақасида иштирок этишди, деб ёзамоқда Кун.уз нашри.
Arnold Sports Festival АҚШнинг энг нуфузли спорт фестивалларидан бири саналиб, шахсан Арнольд Шварценеггернинг ўзи бу мусобақани бевосита қўллаб-қувватлаб келади.
Бугун мусобақанинг масрестлинг бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Мазкур йўналишда ўзбекистонлик спортчи Олеся Гуреева шарафли биринчи ўринни қўлга киритди ва жаҳон чемпионига айланди.
Олеся Гуреева масрестлинг бўйича кўплаб нуфузли мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритган. 2015 йил Қирғизистонда ўтказилган Жаҳон кубоги совриндори. Бундан ташқари, 2015 йил Россияда ўтказилган Жаҳон кубогининг якуний босқичида фахрли биринчи ўринни қўлга киритган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар