date

Капелло футболда навбатдаги катта инқилоб яқинлигини айтди

Капелло футболда навбатдаги катта инқилоб яқинлигини айтди

Россия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло футболда яна бир катта ўзгаришлар даври яқинлашаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, бундай “инқилоблар” одатда ҳар 20 йилда бир такрорланади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик мутахассис замонавий футбол тарихида шундай учта бурилиш нуқтасини эслатди: 1970-йиллар бошидаги “Аякс”нинг тотал футболi, 1980-йиллар охири ва 1990-йиллар бошида Арриго Сакки жорий этган тизим, шунингдек, орадан йигирма йил ўтиб Пеп Гвардиоланинг “Барселона”си билан боғлиқ услуби.

Капеллонинг айтишича, ўйин доим ривожланади ва шунинг учун яқин йилларда навбатдаги футбол инқилоби пайдо бўлиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, у 2018 йилдан бери мураббийлик қилмайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Капелло футболда навбатдаги катта инқилоб яқинлигини айтди