Нкунку Модричнинг такрорлаб бўлмас узатмаларини эътироф этди

«Милан» ҳужумчиси, франсуз футболчиси Кристофер Нкунку жамоанинг 40 ёшли етакчиси Лука Модрич ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Нкункунинг айтишича, Модрич майдонда бетакрор футболчи: айниқса тўпни оёқ ташқи томони билан берадиган узатмалари уни ҳайратга солади. Ҳужумчи бу элементни қанчалик уринмасин, ўзи такрорлай олмаслигини тан олди ва хорватиялик юлдуз 45 ёшгача ҳам бемалол ўйнаши мумкинлигини қўшимча қилди.
Модрич ўтган ёзда Мадриднинг «Реал» клубидан «Милан»га кўчиб ўтганди. Таҗрибали ярим ҳимоячи «россонери» билан бир йиллик шартнома имзолаган.
Жорий мавсум А Сериясида хорват футболчиси 22 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 3 голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг