date

Деку Шесни тажрибаси «Барселона» учун жуда муҳим деди

Деку Шесни тажрибаси «Барселона» учун жуда муҳим деди

«Барселона» спорт директори Деку дарвозабон Войтсех Шеснига берилаётган ўйин амалиёти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб расмийсига кўра, Шесни ҳар доим ҳам майдонга тушавермаслигини тушунади, бироқ унинг тажрибаси жамоа учун катта аҳамиятга эга. Деку Шесни ҳар куни кийиниш хонасига ижобий кайфият, ҳазил ва мувозанат олиб киришини, бу эса жамоада яхши муҳит шаклланишида муҳим омил эканини таъкидлади.

Жорий мавсумда 35 ёшли посбон барча мусобақаларда 9 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ўтказиб юборган. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Ла Лиганинг 23-туридан сўнг «Барселона» 58 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Деку Шесни тажрибаси «Барселона» учун жуда муҳим деди