date

Реал ва Барселона АПЛдаги Ромеро учун курашга киришди

Реал ва Барселона АПЛдаги Ромеро учун курашга киришди

Аргентина терма жамоаси ҳамда Лондоннинг "Тоттенҳэм" клуби марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро ёзда Испания гранди сафига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри журналистлари хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, футболчига энг жиддий қизиқиш Мадриднинг "Реал" клуби томонидан билдирилган. "Қироллик клуби" ёзги трансфер ойнасида Ромерони қўлга киритиш учун ҳаракат бошлаши мумкин. Шунингдек, ҳимоячига Каталониянинг "Барселона"си ва Мадриднинг "Атлетико"си ҳам қизиқиётгани айтилмоқда.

27 ёшли Ромеро 2022 йил августидан бери "Тоттенҳэм" шарафини ҳимоя қилиб келади. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил ўрталаргача мўлжалланган. Футболчининг трансфер баҳоси 60 миллион евроқа тенг деб кўрсатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Реал ва Барселона АПЛдаги Ромеро учун курашга киришди