date
views 6 819

Карло Анчелотти: Мен «Реал»да қолишни истаган бўлардим

Карло Анчелотти: Мен «Реал»да қолишни истаган бўлардим

“Реал” клуби бош мураббийи Карло Анчелотти мадридликлар сафида қолишни истаётганини айтиб ўтди, деб ёзади Uff.uz.

“Реал”даги келажагим борасида ҳозирча клуб раҳбарияти билан гаплашганим йўқ. Мен доимо Флорентино Перес билан яхши муносабатда бўлганман. Аммо ҳозир у муҳим қарор қабул қилиши керак. Шундай бўлса ҳам, ўзаро муносабатларимизда ёмон томонга ўзгариш сезганим йўқ.

Ички сезгим “Реал”да қолишим аниқ эканини айтмоқда. Ўзим ҳам клубда фаолиятимни давом эттиришга қарши эмасман.

Аммо бу мавсумдан кейин раҳбариятда менга нисбатан саволлар пайдо бўлишини тўғри тушунаман”, - дейди Анчелотти.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Карло Анчелотти: Мен «Реал»да қолишни истаган бўлардим