date

«Тоттенҳэм» Томас Франкка сўнгги имконият бериши мумкин

«Тоттенҳэм» Томас Франкка сўнгги имконият бериши мумкин

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийи Томас Франк яқин вақт ичида истеъфога чиқарилиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда The Touchline хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, «Арсенал»га қарши бўлиб ўтадиган навбатдаги дерби Франк учун «шпорлар» бошқарувидаги сўнгги ўйинга айланиши мумкин. Таъкидланишича, агар мураббий ушбу имкониятдан фойдалана олмаса, клуб раҳбарияти уни истеъфога чиқаради. Клуб ичида ҳозирги таркиб барча қийинчиликларга қарамай, турнир жадвалида 16-ўриндан юқорироқда бўлиши керак, деган ишонч бор.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенҳэм» аввалги турда ўз майдонида «Ньюкасл»га ютқазиб, АПЛ турнир жадвалида 16-поғонага тушиб кетди. Лондонликлар 27 турдан сўнг 29 очко жамғарган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Тоттенҳэм» Томас Франкка сўнгги имконият бериши мумкин