«Тоттенҳэм» қанот ҳужумчисини узоқ муддатга йўқотди

Англия чемпионати доирасида сешанба куни «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилди. Учрашувнинг биринчи бўлимиданоқ вингер Вилсн Одоберт жароҳат сабаб алмаштирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Le Parisien хабарига кўра, эртаси куни эрталаб Одоберт тиббий кўрикдан ўтди. Текширувлар 21 ёшли футболчининг чап тиззасидаги олдинги хочсимон пайи узилганини кўрсатган.
Агар ташхис тасдиқланса, Одоберт учун 2025/2026 йилги мавсум амалда якунланган бўлади. Бундай жароҳатдан тикланиш одатда камида олти ой вақт олади, бироқ якуний хулосани клубнинг расмий баёнотидан кейин билиб оламиз.
2025/2026 йилги мавсумда Вилсн Одоберт 33 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. У Франция ёшлар терма жамоаси футболчиси ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!