Ливерпуль Барселона ҳимоячиси Жюл Кундені олишни истамоқда

"Барселона" ҳимоячиси Жюл Кунде фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Daily Mail хабарига кўра, франсуз футболчига "Ливерпуль" жиддий қизиқиш билдирмоқда. "Қизиллар" 27 ёшли ҳимоячи трансфери бўйича ёзда расмий таклиф киритишни режалаштирмоқда ва келишув учун 80 миллион евро ажратишга тайёр.
Кунде 2022 йилда "Севилья"дан "Барселона"га 50 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 35 ўйинда майдонга тушиб, 3 гол урди ва 2 ассист қайд этди. Transfermarkt ҳимоячининг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг