Месси гол урганидан кейин «қўнғироқ қил» хатти-ҳаракатини кимга йўллаганини маълум қилди

  • 06 март 2017, 11:31
  • 3 555
  • Спорт
  • Месси гол урганидан кейин «қўнғироқ қил» хатти-ҳаракатини кимга йўллаганини маълум қилди

    «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Сельта»га қарши (5:0) Ла Лига 26-тур ўйинида киритган голидан кейин «қўнғироқ қил» хатти-ҳаракатини кимга йўллаганини тушунтириб берди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

    Аргентиналик футболчи учрашувда дубл қайд этганди. 24-дақиқада Месси ҳисобни очди ва майдон марказига қайтаётганида «қўнғироқ қил» хатти-ҳаракатини намойиш қилди.

    Ўйиндан кейин Месси ушбу хатти-ҳаракат унга бутун кун давомида қўнғироқ қилишга уринган, аммо жавоб олмаган жиянига қаратилганини маълум қилди, дея аниқлик киритда AS нашри.

    Аргентиналик ҳужумчи Испания чемпионати 26-туридан кейин 23 та гол киритиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. «Барселона» эса 60 очко билан турнир пешқадами бўлиб турибди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Месси гол урганидан кейин «қўнғироқ қил» хатти-ҳаракатини кимга йўллаганини маълум қилди