date

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси педофилия иши билан танилган футболчини олди

Самарқанднинг "Динамо" жамоаси педофилия иши билан танилган футболчини олди

Самарқанднинг “Динамо” клуби вояга етмаган қизга нисбатан жинсий жиноят содир этганлик учун аввал судланган футболчи — Кингсли Сарфо билан шартнома имзолади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, самарқандликлар 30 ёшли ганалик ярим ҳимоячи билан бир йил муддатга мўлжалланган шартнома тузган.

Маълумот учун, Кингсли Сарфо сўнгги тўрт йил давомида Кипрнинг АПОEЛ клуби сафида тўп суриб келган.

Очиқ манбаларда келтирилишича, футболчи 2017 йилда Швециянинг “Малмё” жамоасида ўйнаб юрган пайтида 14 ёшли қизга нисбатан жинсий жиноят содир этганликда айбланган. Швеция қонунчилигига кўра, 15 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқага киришиш бола зўрлаш жинояти сифатида баҳоланади.

Суд қарорига мувофиқ, Кингсли Сарфо 2 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган, шунингдек, мамлакатдан депортация қилинган ҳамда жабрланувчи фойдасига 150 минг швед кронаси миқдорида товон пули тўлашга ҳукм қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Самарқанднинг "Динамо" жамоаси педофилия иши билан танилган футболчини олди