date

Ван Дейк АПЛда «Ливерпул» ҳимоячилари рекордини янгилади

Ван Дейк АПЛда «Ливерпул» ҳимоячилари рекордини янгилади

Виргил ван Дейкнинг голи «Ливерпул»га сафарда «Сандерленд» устидан 1:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди. Англия чемпионатининг 26-тур учрашувида нидерландиялик ҳимоячи 61-дақиқада «қора мушуклар» дарвозасини ишғол қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta маълумотига кўра, ван Дейкнинг АПЛдаги голлари сони «Ливерпул» сафида 23 тага етди. Бу клуб тарихида ҳимоячилар орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб, аввалги рекорд узоқ йиллар Сами Хююпя номида эди.

Ван Дейк «Ливерпул»га 2018 йил бошида келиб қўшилган. Жорий АПЛ мавсумида мерсисайдликлар сардуори 26 ўйинда икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Ҳозирда «Ливерпул» турнир жадвалида 42 очко билан 6-ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ван Дейк АПЛда «Ливерпул» ҳимоячилари рекордини янгилади