Франкнинг «Арсенал» ҳақидаги гаплари «Тоттенҳэм»да жонига тегди

Яқинда «Тоттенҳэм» Томас Франкни бош мураббийлик лавозимидан бўшатганини расман эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Шпорлар» раҳбарияти учун сўнгги томчи АПЛнинг 26-турида «Ньюкасл»га ўз майдонидаги 1:2 ҳисобидаги мағлубият бўлгани айтиламоқда. Журналист Мэтт Лоу хабарига кўра, даниялик мутахассис машғулот ва суҳбатларда тез-тез «Арсенал»ни тилга олиб, «канонирлар»ни «Тоттенҳэм» футболчиларига намуна сифатида кўрсатган. Айрим ўйинчилар эса бу мавзуидаги гаплардан тўйиб кетган, Франкнинг Микел Артета жамоасини тинмасдан мақташи рақибга ортиқча эътибор сифатида қабул қилинган.
Ҳозир «Тоттенҳэм» Англия чемпионати турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. «Арсенал» эса пешқадамликни сақлаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг