date

Павлович «Лейпциг» билан тортишув сабабини тушунтирди

Павлович «Лейпциг» билан тортишув сабабини тушунтирди

«Бавария» ярим ҳимоячиси Александр Павлович «РБ Лейпциг» футболчилари билан бўлиб ўтган баҳсли вазият ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Германия кубоги чорак финалида мюнхенликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг иккинчи бўлимида майдонда кичик тортишув юзага келиб, унинг якунида Павлович сариқ карточка олди.

«Мен ўзимни ортиқча тажовузкор тутдим, бундай ҳолат менга ярашмайди. Аммо эмоция — футболнинг бир қисми. Жамалга кераксиз тарзда қўпол ўйнашди, шунинг учун жаҳлим чиқди. Аслида вазмин бўлишим керак эди, лекин ўша пайтда ҳаммаси Жамал учун эди», — дея Павловичнинг сўзларини Bayern & Germany келтирди.

«Бавария» навбатдаги ўйинини 14 февраль куни «Вердер»га қарши ўтказади. Бундеслиганинг 22-тур баҳси 19:30 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Павлович «Лейпциг» билан тортишув сабабини тушунтирди