
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хесе Родригес "Барселона" клуби ЕЧЛ чорак финалига чиқишига ишонмаслигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" нимчорак финалдаги дастлабки баҳсда "ПСЖ"дан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган.
"Барселона" ниманинг ҳисобига "ПСЖ"ни енгиб, кейинги босқичга чиқишини кўрмаяпман. "ПСЖ" - кучли жамоа. Чорак финалга парижликлар чиқишини истайман", - дейди Хесе.
Эслатиб ўтамиз, Хесенинг трансфер ҳуқуқи "ПСЖ"га тегишли бўлиб, айни вақтда "Лас Палмас"да ижара асосида ўйнамоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар