date

ПСЖ раҳбари «Реал» ва УЕФА келишувини олқишлади

ПСЖ раҳбари «Реал» ва УЕФА келишувини олқишлади

Франциянинг ПСЖ клуби президенти Нассер Ал-Хелайфи Мадриднинг «Реал» жамоаси ва УЕФА ўртасида Европа Суперлигаси масаласида эришилган ярашувга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Клуб раҳбари келишувдан мамнунлигини айтиб, УЕФА президенти Александр Чеферин ҳамда «Реал» президенти Флорентино Пересга миннатдорлик изҳор этди. Унинг таъкидлашича, Перес ютқазди дейдиганлар футболни яхши тушунмайди — ҳозир эса барчага фойда бўлди ва мағлуб томон йўқ.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Каталониянинг «Барселона» клуби ҳам Суперлига лойиҳасидан чиққанини расман маълум қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ раҳбари «Реал» ва УЕФА келишувини олқишлади