«Ювентус» ёзда Федерико Гаттини сотиши мумкин

«Ювентус» ҳимоячиси Федерико Гатти Турин клубини тарк этиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Tuttosport хабарига кўра, «Ювентус» бу ёз футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Сабаби, жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти энди Гаттини «сотилмайдиган» футболчи сифатида кўрмаяпти. Бундан ташқари, ҳимоячининг йилига уч миллион евролик маоши клубни қониқтирмаяпти: «Ювентус» Гаттининг ўйини бу суммага мос келмайди, деб ҳисоблайди.
Федерико Гатти 2022 йилда «Фрозиноне»дан «Ювентус»га тўққиз миллион еврога ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 17 ўйинда майдонга тушиб, икки гол урди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг