«Милан» «Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартинга қизиқиш билдирди

Европанинг етакчи клублари ёзги трансфер бозори учун режалар тузмоқда. The Touchline хабарига кўра, «Милан» «Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартинни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. 23 ёшли футболчи чап қанотда ҳам, марказий ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қила олади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Барселона»да Мартин юқори баҳоланади, бироқ клубнинг молиявий ҳолати сабаб «кўк-анорранглилар» тахминан 30 миллион евро атрофидаги таклифга дарҳол рад жавобини бермаслиги мумкин.
2025/2026 йилги мавсумда Жерар Мартин 32 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки ассист қайд этмади.
Айни пайтда «Милан» А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Россонерилар» бир ўйин кам ўтказган бўлса-да, пешқадам «Интер»дан саккиз очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!