«Сандерленд» мавсумдаги илк уй мағлубиятини қабул қилди

Англия чемпионатининг 26-турида «Сандерленд» ўз майдонида «Ливерпул»га минимал ҳисобда имкониятни бой берди. Шу тариқа «мушуклар» жорий мавсумда уйда илк бор мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бу «Сандерленд» учун ўз стадионидаги 13-учрашувда илк ютқазиш бўлди. Клуб АПЛга янги чиққан жамоалар орасида уй майдонидаги энг узун мағлубиятсиз сериялардан бирини қайд этган эди.
Бироқ мутлақ рекорд ҳануз «Ноттингем Форест»га тегишли: 1978/1979 мавсумида олий лигада дебют қилган жамоа уйда 21 ўйин давомида бирор марта ҳам ютқазмаган. «Сандерленд» бу кўрсаткични энди ортда қолдира олмайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг