date

Пулишич майдонда рақиб кимлигини ўйламаслигини айтди

Пулишич майдонда рақиб кимлигини ўйламаслигини айтди

"Милан" ярим ҳимоячиси Кристиан Пулишич АҚШда ўтадиган жаҳон чемпионатида ўз терма жамоасининг етакчиларидан бири бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Америкалик футболчи мусобақада "Милан"даги ҳозирги жамоадошларидан бирига қарши тўқнаш келиб қолиши ҳам мумкин. Журналистлар Пулишичдан бундай вазиятга қандай қарашини сўрашди.

"Жамоадошларга қарши ўйнашнинг ўзи қизиқ туюлади. Аммо майдонда ҳаммаси бошқача: у ерда кураш кетади ва қаршингда ким тургани аҳамиятли эмас", — дея Пулишичнинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, Кристиан Пулишич 2023 йилдан бери Италия клубида тўп сурмоқда — у "Челси"дан "Милан"га кўчиб ўтган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пулишич майдонда рақиб кимлигини ўйламаслигини айтди