ФИФА «Атлетик»ка 2028 йилгача трансфер тақиқини қўйди

Бильбао шаҳрининг «Атлетик» клуби янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ олди. The Touchline хабарига кўра, ФИФА басклар жамоасига яқин учта трансфер ойнасида янги футболчи ёзиб олишни ман этган ва чеклов 2028 йил январгача амал қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, бундай қарор клуб томонидан меъёрий талаблар бир неча бор бузилгани сабаб қабул қилинган.
Ўтган ёз «Атлетик» трансфер бозорида 20 млн евродан ортиқ маблағ сарфлаб, «Ал-Наср»дан Эмерик Лапортни, «Осасуна»дан эса Хесус Аресони таркибига қўшиб олганди. Эслатиб ўтамиз, клуб сиёсатига кўра жамоада фақат баск илдизига эга футболчилар майдонга тушиши мумкин.
Ҳозирги Ла Лига мавсумида «Атлетик» 23 турдан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!