
"Барселона" клуби футболчилари "ПСЖ" устидан керак бўлган ҳисобдаги ғалабага эришиб, кейинги босқичга чиқишларига ишонишмоқда.
Ҳатто Неймар ҳам бу борада оптимистик руҳда ўйинга тайёргарлик кўраётган экан.
Ràdio Barcelona эфирида бразилиялик футболчи жамоадошларига "ПСЖ"га қарши ўйинда камида иккита гол уришга ваъда берди.
Аввалги учрашувларда Неймар парижликларга жами бешта гол уришнинг уддасидан чиқа олаганди ва бу сафар ҳам шу ишини давом эттиришни таъкидламоқда.
Эслатиб ўтамиз, биринчи ўйинда 4:0 ҳисоби қайд этилиб, "ПСЖ" ғалабани қўлга киритганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар