date

Симеоне Ямални ишора билан жиғига тегишга уринди

Симеоне Ямални ишора билан жиғига тегишга уринди

Испания Кубоги ярим финалининг илк учрашувида «Барселона» сафардa «Атлетико»га қарши омадсиз ўйин ўтказди ва 0:4 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Marca нашрининг ёзишича, баҳс давомида мадридликлар бош мураббийи Диего Симеоне 18 ёшли вингер Ламин Ямални провокация қилишга ҳаракат қилган. «Атлетико» уч тўп фарқи билан олдинда бораётган пайтда аргентиналик мутахассис «Барселона» футболчиси томонга уч бармоғини кўтариб, мезбонларнинг устунлигини ишора билан кўрсатган.

Жавоб ўйини 3 март куни Каталонияда бўлиб ўтади. Икки учрашув натижасига кўра устун келган жамоа турнир финалига йўл олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Симеоне Ямални ишора билан жиғига тегишга уринди