date

Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин

Лионел Месси келаси ёзда бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина терма жамоаси сафида майдонга тушмаслиги эҳтимоли бор. The Touchline хабарига кўра, 38 ёшли ҳужумчи мундиалга бормаслик вариантини ҳам истисно қилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбада айтилишича, ҳаммаси футболчининг жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар Месси ўзини 100 фоизлик тайёргарликдан ҳатто 1 фоиз пастроқ сезса ҳам, у Жаҳон чемпионатига йўл олмасликка қарор қилиши мумкин.

Месси MLS даражасини мундиалга энг юқори спорт формасида етиб бориш учун етарлича рақобатбардош деб ҳисобламайди. Аргентина терма жамоаси сардори бу камчиликни фақат тўлиқ жисмоний тайёргарлик орқали қоплаш зарурлигини яхши тушунади.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина амалдаги чемпион сифатида ўз унвонини ҳимоя қилади. Ўтган мундиал финалида “альбиселесте” Францияни 3:3 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин