date

Луис Энрике Дембеле баёнотига кескин жавоб қайтарди

Луис Энрике Дембеле баёнотига кескин жавоб қайтарди

ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике «Ренн»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг Усмон Дембеле билдирган фикрларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Лига 1 доирасидаги сафар учрашувида парижликлар 1:3 ҳисобида ютқазди. Финал ҳуштагидан кейин Дембеле жамоа ўтган мавсумдаги муваффақиятга сабаб бўлган бирдамликни йўқотганини таъкидлади.

Матбуот анжуманида Энрике эса клубда ҳеч бир футболчи ўзини жамоа манфаатларидан устун қўя олмаслигини айтди. Мураббий, шунингдек, натижа учун асосий масъулиятни айнан ўзи зиммасига олишини қайд этиб, Дембеле сўзлари ҳозиргина ютқазилган ўйиндан кейинги ҳиссиётлар таъсирида айтилганини урғуллади.

Қайд этилишича, жума кунги баҳсда ПСЖнинг ягона голига ҳам айнан Усмон Дембеле муаллифлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Дембеле баёнотига кескин жавоб қайтарди