Камавингага Саудия Арабистонидан ниҳоятда фойдали таклиф кутилмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга ёзги трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
23 ёшли футболчи бу мавсумда “қироллик клуби”нинг асосий таркибида мунтазам майдонга тушмаяпти. Шу сабабли унинг келажаги борасидаги гап-сўзлар тобора кучаймоқда. Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” клуби француз футболчисига ёзда ниҳоятда фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр. Вазиятни Англиянинг “Челси”, “Ливерпул” ва “Арсенал” клублари ҳам кузатиб бормоқда.
Transfermarkt портали Камавинганинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳолаган. Ярим ҳимоячининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригигача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг