РФПЛ: Жулиано, Фернандо ва бошқа энг омадли трансферлар

  • 08 март 2017, 11:48
  • 4 145
  • Спорт
  • РФПЛ: Жулиано, Фернандо ва бошқа энг омадли трансферлар

    Трансфер ойнаси ёпилди, шу сабабли РФПЛ клублари томонидан амалга оширилган энг омадли трансферлар ҳақида фикр юритамиз.

    Роман Зобнин

    Клуби: «Спартак»
    Трансфер суммаси: 3 млн. евро
    «Спартак» Зобнинни унинг ёшлиги ва келажаги ёрқинлигини ҳисобга олиб 3 млн. еврога сотиб олди. Албатта Зобниннинг “Динамо” дан трансфер қилиниши молиявий жиҳатдан ҳам, ўйинчи танлаш жиҳатдан ҳам “Спартак” учун фойдали бўлди. Роман ушбу мавсумнинг биринчи ярмида “Динамо” нинг барча ўйинларида иштирок этди. Ўтган ўйинларда Каррера уни барча позицияларда синаб кўрди, Роман эса ҳамма жойда ўзининг энг яхши томонларини кўрсата олди. Зобнин Россия миллий терма жамоасида ҳам Черчесов қўл остида майдонга кўпроқ тушмоқда. Кейинги пайтларда ҳақиқатдан ҳам Зобнин етарлича ўсишга эришди, унинг премьер лига етакчиси “Спартак” клубига ўтганлиги ва миллий терма жамоага чақирилганлиги фикримизни тасдиқлайди.

    Роберт Мак

    Клуби: «Зенит»
    Трансфер суммаси: 3 млн. евро
    Мирча Луческудан яна битта фойдали трансфер, «Зенит»нинг ушбу янги футболчиси Роберт Мак Словакия миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. и – Роберт Мак. «Зенит» Мак ва Жулиано билан арзонроқ суммага шартнома имзолашга муваффақ бўлди, “Спартак” нинг биргина Фернандо учун тўлаган суммасига нисбатан. “Зенит” нинг мухлислари кўникиб қолишган эди клуб раҳбарларининг сифатига нисбатан қиммат нархдаги футболчиларни сотиб олишларига. Луческу келгандан кейин сотиб олинаётган футболчининг нархи унинг сифатига мос келиши таъминланмоқда. Мак Россия премьер лигасида 13 та учрашувда майдонга тушиб 4 та гол уришга муваффақ бўлди. У ўзининг голлари билан “Зенит” га қўшимча 6 очко тўплаб олишига ҳисса қўшди. Бу Луческу “топилмаси”нинг натижалари ёмон эмаслигини кўрсатади.

    Жонатас

    Клуби: «Рубин»
    Трансфер суммаси: 7 млн. евро
    Жонатас «Рубин» таркибида ўз ўйинини топиб олди ва 14 та учрашувда 8 та гол уришга муваффақ бўлди. Айнан Жонатаснинг фойдали ўйини туфайли “Рубин” Россия чемпионатидаги ўзининг эгаллаб турган ўрнини бир мунча яхшилаб олди. Энди “Рубин” нинг Еврокубоклар учун бериладиган йўлланмага эгалик қилиши учун 4 очко етмай турибди. Шубҳасиз, Жонатас “ўз ишига киришди” ва голлар уриб ўзи учун тўланган 7 млн. евронинг бекорга сарфланмаганлигини исботлайди.

    Жулиано

    Клуби: «Зенит»
    Трансфер суммаси: 7 млн. евро
    «Зенит» Россия чемпионатидаги стартини ишончли бошламади, ўтказилган биринчи 2 та ўйинни дуранг билан якунлади. Луческунинг жамоаси ушбу учрашувларда ҳужум чизиғида унчалик ишонли ўйнай олмади, лекин мазкур бразилиялик футболчининг (3-турдан ўйинларга қўшилди) майдонга тушиши билан “Зенит” ҳужумларида ўзгариш юзага келди, Жулианонинг ўзи эса 15 та учрашувда 7 та гол уришга эришди. Бразилиялик тезда клубга мослашди ва жамоага қўшилиб кетди. Ҳозирга кунда у “Зенит” нинг етакчисига айланди, Россия чемпионатида кўп вақтдан бўён ўйнамаётган бўлсада, у ўзига тўланган суммани оқлаб бўлди. Европа лигаси мусобақаларида Жулиано ўзининг фойдали жиҳатларини кўрсатди ва “Гол+пас” тизими бўйича етакчиликни қўлга киритди.

    Фернандо

    Клуби: «Спартак»
    Трансфер суммаси: 12,5 млн. евро
    Ушбу бразилиялик ярим ҳимоячи «Сампдория» дан 12,5 млн. евро эвазига сотиб олинган эди. Фернандо ўтган мавсумда РПФЛ да 17 та учрашувнинг 16 тасида майдонга тушди ва “Спартак” нинг Россия чемпионатида етакчиликни қўлга олишига катта ҳисса қўшди. Бразилиялик ўзининг ишончли хатти-ҳаракатлари билан қизил-оқларнинг қўллаб-қувватловчи зонасини барқарорлаштирди. “Томь” га қарши учрашувда Фернандо ўзининг голи билан клубига осон бўлмаган муҳим ғалабани келтирди. Албатта унга тўланган сумма жуда ҳам катта, лекин агар бу йил “Спартак” чемпионликни қўлга киритса ҳеч ким унга тўланган катта сумма ҳақида гапирмайди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » РФПЛ: Жулиано, Фернандо ва бошқа энг омадли трансферлар