11:58 / 08.03.2017
4 978

Луис Энрике «Барселона» мухлисларидан фаол ва ўта қизиққон бўлишни сўради

Луис Энрике «Барселона» мухлисларидан фаол ва ўта қизиққон бўлишни сўради

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Чемпионлар лигаси 1/8 финалида "ПСЖ"га қарши кечадиган жавоб ўйини олдидан каталониялик мухлислардан ўта фаол бўлишни сўради. Эслатиб ўтамиз, дастлабки баҳсда "Барселона" сафарда 0:4 ҳисобида мағлуб бўлган.

"Ҳар бир ўйинда ҳиссиётларни жиловлай олиш муҳим аҳамият касб этади. Аммо бу гап жамоага тегишли, мухлисларга эмас.

Бизга ҳеч қанақасига хотиржам мухлислар керак эмас. Улар ҳиссиётларга берилган, ўта фаол ва қизиққон бўлишлари лозим.

Аммо "Камп Ноу" "Ливерпул" стадиони сингари "дўзах"га айланмаслиги лозим. "Барселона" мухлисларининг услуби бошқача. Аммо улар рақибга босим ўтказишлари шарт", - дейди Энрике.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике «Барселона» мухлисларидан фаол ва ўта қизиққон бўлишни сўради