Анчелотти Неймарни ЖЧга чақириш ҳақидаги саволга жавоб берди

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилияда ўтаётган карнавал тадбирида кўриниш берди. Мураббий иштирок этган сурат ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди, улар орасида Фабрицио Романо ҳам бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналистлар италиялик мутахассисдан Неймар 2026 йилги жаҳон чемпионатида ўйнаши мумкинлиги ҳақида сўрашди. Саволга қўшимча тарзда мухбирлар Анчелоттига футболчининг ўзига қўнғироқ қилиб кўришни ҳам тавсия қилишди.
Мураббий эса қисқа жавоб билан чекланди: «Маслаҳат учун раҳмат», — деди у.
Аввалроқ Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан шартномасини узайтириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Терма жамоа тарихидаги илк хорижлик мураббий бошчилигида бразилияликлар 2026 йилги ЖЧ саралашини муваффақиятли якунлагани айтиилмоқда.
Шунингдек, мундиалнинг финал босқичида Бразилия Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олгани қайд этилди. Учрашувлар 13, 19 ва 24 июн кунлари бўлиб ўтади. Бундан ташқари, Анчелотти ёзда «Манчестер Юнайтед»ни бошқариши мумкинлиги ҳам аввалроқ тилга олинган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!