date

«Реал» Эндрикни қайтариб, кейинги мавсумга тайёрламоқда

«Реал» Эндрикни қайтариб, кейинги мавсумга тайёрламоқда

Мадриднинг «Реал» клуби ҳозирда «Лион»да ижара асосида тўп сураётган бразилиялик ҳужумчи Эндрик бўйича аниқ қарорга келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Teamtalk журналистлари берган маълумотга кўра, «қироличалар» 19 ёшли футболчини жамоага қайтаришни кутмоқда ва унинг ёрдами кейинги мавсумда ас қотишига ишонмоқда.

Эндрикка Англиянинг «Арсенал», «Челси» ва «Тоттенҳем» клублари ҳам қизиқиш билдирган, бироқ «Реал»нинг позицияси сабаб унинг АПЛга кўчиб ўтиши эҳтимоли паст.

Жорий мавсум Франция чемпионатида бразилиялик форвард 4 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та голли узатма муаллифига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» Эндрикни қайтариб, кейинги мавсумга тайёрламоқда