Рюдигер келаси мавсум қаерда ўйнашини ҳали ҳал қилгани йўқ

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигернинг келажаги борасида янги тафсилотлар пайдо бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Экрем Конур хабарига кўра, немис футболчи кейинги мавсум қайси жамоада тўп суришини аниқ билмаяпти, чунки унинг «Реал» билан амалдаги шартномаси июн ойида якунланади. Манбага кўра, Рюдигерга Саудия Арабистонидан жозибадор таклифлар келмоқда, бироқ футболчи томони музокараларни мавсум охиригача ортга сурган. Таъкидланишича, унинг устувор танлови — «Реал»да қолиш.
32 ёшли ҳимоячи 2022 йилдан бери «Реал» шарафини ҳимоя қилади. Жорий мавсумда у барча мусобақаларни ҳисобга олганда 9 ўйинда майдонга тушди ва ҳозирча гол ёки ассист билан ажралиб чиқмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг