date

Крауч «Тоттенхэм»га кимни бош мураббий қилган бўларди

Крауч «Тоттенхэм»га кимни бош мураббий қилган бўларди

«Тоттенхэм»нинг собиқ ҳужумчиси Питер Крауч клубнинг бош мураббий масаласига муносабат билдирди. Лондонликлар шанба куни жамоа бошқарувини Игор Тудор зиммасига топширди, бироқ бу тайинлов фақат жорий мавсум охиригача амал қилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Краучнинг айтишича, у ёзда клубга Маурисио Почеттинони қайтарган бўларди. Унинг фикрича, аргентиналик мутахассис жамоага ижобий кайфиятни қайтаради ва «шпорлар» учун яхши ечим бўлади. Шу билан бирга, у Андони Ираола ва Марку Силва номзодлари ҳам эътиборга лойиқ эканини таъкидлади.

Ҳозирда «Тоттенхэм» Англия чемпионати турнир жадвалида 16-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 22-февраль куни ўз майдонида «Арсенал»га қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Крауч «Тоттенхэм»га кимни бош мураббий қилган бўларди