07:50 / 09.03.2017
5 348

«Камп Ноу»даги мўъжиза ёхуд «Барселона» бешта гол фарқи билан «ПСЖ»ни тиз чўктирди

«Камп Ноу»даги мўъжиза ёхуд «Барселона» бешта гол фарқи билан «ПСЖ»ни тиз чўктирди

ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган «Барселона» – «ПСЖ» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Камп Ноу»да «ПСЖ»ни қабул қилган каталонияликлар 6:1 ҳисобида зафар қучдилар.

Учрашув дебютидаёқ Луис Суарес рақиб жарима майдонидаги тартибсизликдан фойдаланиб ҳисобни очди. 41-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Андрес Иньеста жарима майдонига ёриб кирди ва ноқулай ҳолатда бўлишига қарамай тўпни шерикларига узатди, тўп эса Лейвин Курзаванинг оёғига тегиб дарвозадан жой олди. Шу тариқа «Барса» танаффусга яхши кайфиятда йўл олди.

Иккинчи бўлимнинг 4-дақиқасида ҳакам баҳсли вазиятда парижликлар дарвозаси томон пенальти белгилади, Лионель Месси пенальтини аниқ бажарди ва ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Ушбу гол Эмери шогирдларини бамисоли уйқудан уйғотиб юборди ва «ПСЖ» кетма-кет ҳужум қилишни бошлади. Шундай ҳужумларнинг бирида жарима майдонига узатиб берилган тўпни Лайвин Курзава Эдинсон Каванига тўғирлаб берди, ўз навбатида уругвайлик футболчи кучли зарба билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Бўлди, ПСЖ кейинги босқичда эди, гўё... Йўқ ундан бўлмади.

Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Неймар жарима зарбасини аниқ бажариб тўпни чапки юқори бурчакка жойлаб қўйди ва жамоаси учун умид учқунларини ёқди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Неймар пенальтини аниқ бажарди ва ҳисобни 5:1 кўринишига келтирди. Учрашувнинг сўнгги сонияларида «Барселона» жарима зарбасини ижро этди, келган тўпни Сержи Роберто дарвозага тўғирлаб юборди ва жамоасини кейинги босқичга йўл олишига замин яратди.

Шу тариқа икки ўйин натижасига кўра (6:5) «Барселона» чорак финалга йўлланмасини қўлга киритди.

Бу мўъжиза эди, мўжиза... Футбол шуниси билан барибир гўзал!

ЕЧЛ. 1/8 финал, Жавоб учрашув

Барселона (Испания) – ПСЖ (Франция) 6:1

Голлар: 1:0 – 3 Суарес, 2:0 – 40, автогол Курзава, 3:0 – 50, пенальти Месси, 3:1 – 62 Кавани, 4:1 – 88 Неймар, 5:1 – 90+1, пенальти Неймар, 6:1 – 90+5 Сержи Роберто.

Барселона – тер Стеген, Суарес, Пике, Умтити, Иньеста (Туран, 65), Маскерано, Бускетс, Рафинья (Сержи Роберто, 76), Ракитич (Андре Гомеш, 84), Неймар, Месси.

ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Курзава, Менье (Крыховяк, 90), Маркиньос, Матюиди, Верратти, Лукас Моура (Ди Мария, 55), Рабьо, Дракслер (Орье, 75), Кавани.

Огоҳлантиришлар: Матюиди (5), Дракслер (14), Пике (23), Бускетс (36), Кавани (42), Ракитич (61), Неймар (64), Суарес (67), Маркиньос (90), Верратти (90).

Дастлабки учрашув: 0:4

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Камп Ноу»даги мўъжиза ёхуд «Барселона» бешта гол фарқи билан «ПСЖ»ни тиз чўктирди