Перреиннинг голи «Лилл»ни «Брест»га мағлуб бўлишдан қутқарди

Инқироздан энди-энди чиқаётган «Лилл» ўз майдонида «Брест»ни қабул қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувнинг 58-дақиқасида Реми Ласкари жарима майдони ташқарисидан йўллаган аниқ зарбаси билан ҳисобни очди — 0:1. Бироқ «Лилл» тезда жавоб қайтарди: Фелиш Коррея узатмасидан кейин Гаэтан Перреин гол уриб, мувозанатни тиклади — 1:1.
Дурангдан сўнг «Лилл» турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди, «Брест» эса 12-поғонада қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг