date

Нагелсманн тер Штегеннинг ЖЧ-2026даги имконини баҳолади

Нагелсманн тер Штегеннинг ЖЧ-2026даги имконини баҳолади

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн жароҳат сабаб сафдан чиққан дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг 2026 йилги жаҳон чемпионатига бориш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Ҳозирда посбон тизза орти пайи жароҳати туфайли тикланиш жараёнини ўтамоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг айтишича, тер Штеген учун эшик ёпилмаган, бироқ жароҳат жиддий ва реабилитация учун анча вақт керак бўлади. Шу боис вақт жуда тиғиз шароитда мураббийлар штаби бу омилни албатта ҳисобга олишга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, 2025/2026 мавсумининг илк қисми тер Штеген учун “Барселона”да ўтди. Қишда эса 33 ёшли германиялик дарвозабон ижара асосида “Жирона” сафига ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нагелсманн тер Штегеннинг ЖЧ-2026даги имконини баҳолади