Виктор Осимҳен «Бавария» диққат марказига тушди

Нигериялик ҳужумчи Виктор Осимҳен Германиянинг «Бавария» клуби эътиборини тортди. Бу ҳақда UTD Bash хабар бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, ҳозирда Туркиянинг «Галатасарай» жамоаси сафида тўп сураётган 27 ёшли футболчига Европанинг яна бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Осимҳен фаолияти давомида «Волфсбург», «Лилл» ва «Наполи» каби клубларда ҳам ўйнаган. Нигерия терма жамоаси билан у Африка кубогида бир бор кумуш, икки марта бронза медалларини қўлга киритган. Терма жамодаги 52 ўйинда 35 та гол урган.
Жорий мавсумда Осимҳен барча турнирларда 22 учрашувда 15 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 75 миллион еврога баҳоланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг