Мануэл Нойер жароҳати сабаб «Бавария» уни уч ҳафта йўқотади

Мюнхеннинг «Бавария» клуби дарвозабони Мануэл Нойернинг жароҳати бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ 39 ёшли посбон жароҳат олиб, «Айнтрахт»га қарши яқин учрашувни ўтказиб юбориши айтилганди. Кейинроқ клуб матбуот хизмати бу хабарларни тасдиқлади, аммо тикланиш муддатини очиқламади.
BILD нашри ёзишича, Нойер болдир мушагидаги муаммо туфайли тахминан уч ҳафта сафдан чиқади.
Жорий мавсумда Нойер барча мусобақаларда 28 ўйинда майдонга тушди, 27 та гол ўтказиб юборди ва 9 учрашувда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Шунингдек, футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси яқин ёзда якунланади.
«Бавария»нинг навбатдаги ўйини 21 февраль куни «Айнтрахт»га қарши бўлиб ўтади. Бундеслига 23-тур баҳси 19:30 да (Тошкент вақти билан) бошланиши режалаштирилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!