date

«Валенсия» дербида муҳим ғалабани қўлга киритди

«Валенсия» дербида муҳим ғалабани қўлга киритди

Ла Лиганинг 24-тури доирасидаги «Леванте» – «Валенсия» дербиси ҳар икки жамоа ҳам қуйи поғоналарда, тушиб кетиш зонаси атрофида бўлгани учун янада принципиал тус олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув бошида «Леванте» имкониятлардан фойдалана олмади: 17-дақиқада Иван Ромеро бош билан зарба берди, бироқ дарвозабон тўсқинлик қилди. Орадан кўп ўтмай, Матиас Морено қулай вазиятда тўпни дарвоза устунига яқин жойдан нишонга ола билмади.

Иккинчи бўлимда «Валенсия» қарши ҳужумда ўз сўзини айтди. 64-дақиқада Луис Риоха ҳужумни кескинлаштирди, Ларжи Рамазани эса якунда тўпни тармоққа жойлади — 0:1. 84-дақиқада Умар Садик узоқ масофадан йўллаган зарбаси билан меҳмонлар устунлигини икки тўпгача оширди.

90-дақиқада «Леванте» футболчиси Кервин Ариага спортга хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун майдондан четлатилди.

Ушбу натижадан сўнг «Валенсия» 12-ўринни бўлишиб турибди ва тушиб кетиш зонасидан икки очколик масофада. «Леванте» эса турнир жадвалида охиридан иккинчи ўринда қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Валенсия» дербида муҳим ғалабани қўлга киритди