ПСЖ бош мураббийи Унаи Эмери "Барселона"дан учралган мағлубиятдан (6:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилиб чиқадиган бўлсак, биз катта имкониятни қўлдан чиқардик. Биринчи бўлимда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Тўпни назоратимизга олиб, прессинг уюштира олмадик.
Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик ва "Барселона" бундан фойдаланиб, кўплаб вазиятларни юзага келтирди. Бунинг учун ўзимиз айбдормиз.
Иккинчи бўлимда хотиржам ва ишонч билан ҳаракат қилдик. Биринчи голимизни киритганимиздан сўнг ҳисобни 3:2 кўринишига келтиришимиз мумкин эди. Ҳакамларнинг қарорлари зараримизга ишлади ва охирги дақиқаларда ҳаммасини қўлдан чиқардик.
"Барселона" шундай буюк жамоа. Уларнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ эди. Бу мен ва ПСЖ учун жуда салбий тажриба бўлди. Каталонияликлардан дарс олишимиз керак".
Эслатиб ўтамиз, Парижда "Барселона"ни 4:0 ҳисобида енгган ПСЖ "Ноу Камп"да 6:1 ҳисобида ютқазди ва икки ўйин натижасига кўра турнир билан хайрлашди.
Манба: www.uff.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди